Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирда илм олиш

03:08 / 06.10.2021 | Muhammad Nosir | 923

Ассалому алайкум! Илм олиш олиш учун ўзга юртга сафарга чиқдик. Сиздан сўрайдиганим зеҳниммизни зиёда қилиш учун дуолар сўраб савол ёздим, жавоп учун раҳмат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини куриш насип этсин охиратда эса Аллоҳнинг жамолини кўриш насип этсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сафарингизни Ўз рози бўладиган сафарлардан қилсин ва манфаатли илм олишни насиб қилсин! Ўзига итоат қилиб илмингизни зиёда бўлишига сабаб қилсин. Ушбу дуони кўпроқ ўқинг:

وَقُلْ رَبِي زِدْنِي عِلْمًا 

«Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин.
Бамдод намозида салом берганингиздан кейин уч марта:

اللَّهمَّ إنِّي أسأَلُكَ عِلمًا نافعًا، ورِزْقًا طيِّبًا، وعمَلًا مُتقَبَّلًا 

«Аллоҳим, мен Сендан манфаатли илм, покиза ризқ ва қабул қилинадиган амални сўрайман». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat