Ассалому алайкум! Устозлар қайси намозда дуо кўпроқ ижобат бўлади?
Ва алайкум ассалом! Дуонинг ижобад бўлишини ўққа ўхшатишади. Милтиқсиз ўқ нишонга тегмаганидек, дуонинг мақсадга элтувчиси ихлос бўлади. Ихлоссиз дуодан мақсад ҳосил бўлмайди. У дуони қачон ёки қаерда қилинишининг фарқи йўқ. албатта ихлосдан ташқари луқмаси, кийими ва нияти пок бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!