Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оллоҳ юлида ёлғон гапиришлик

02:38 / 06.10.2021 | Otash Vlogs | 1147

Ассалому алайкум! Мени бир қари бувим бор. У киши умуман намоз ўқимайдила, мен уларга раҳматли бобом тушимда сизни намоз ўқишизни айтдила деб ёлғон гапириб қўйдим. Табиатимда ёлғон гапиришлик йўқ. Ман ўйлаб қолдим гунох қилмадиммикин деб. Ман гунох қилдимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақларига кўпроқ дуо қилинглар. Ёлғон жоиз эмас, гўзал ахлоқ билан тўғрисини айтинг. Чунки шариатимизда кўрмаган тушини кўрдим, дейиш оғир гуноҳ.

Туши тўғрисида ёлғон гапириш ҳақида

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ تَحَلَّمَ بِحُلُمٍ لَمْ يَرَهُ، كُلِّفَ أَنْ يَعْقِدَ بَيْنَ شَعِيرَتَيْنِ، وَلَنْ يَفْعَلَ، وَمَنِ اسْتَمَعَ إِلَى حَدِيثِ قَوْمٍ وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ أَوْ يَفِرُّونَ مِنْهُ، صُبَّ فِي أُذُنِهِ الْآنُكُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ صَوَّرَ صُورَةً، عُذِّبِ وَكُلِّفَ أَنْ يَنْفُخَ فِيهَا، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ». قَالَ سُفْيَانُ: وَصَلَهُ لَنَا أَيُّوبُ.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: «مَنِ اسْتَمَعَ، وَمَنْ تَحَلَّمَ، وَمَنْ صَوَّرَ». نَحْوَهُ. تَابَعَهُ هِشَامٌ عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَوْلَهُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким кўрмаган тушини кўрдим деса, унга иккита қилни бир-бирига боғлаш юклатилади, у эса буни зинҳор қила олмайди. Ким одамларнинг гапига улар истамаган [ёки «ундан қочаётганлари»] ҳолда қулоқ тутса, қиёмат куни қулоғига қалай қуйилади. Ким сурат чизса, азобланади ва ўшанга жон киритиш юклатилади. У эса жон кирита олмайди». 

ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مِنْ أَفْرَى الْفِرَى أَنْ يُرِيَ عَيْنَيْهِ مَا لَمْ تَرَ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйдирмаларнинг энг ёмони – кўрмаганини кўрдим, дейишдир», дедилар».
Изоҳ:
Бу ерда туш кўриш назарда тутилган. Ёлғондан туш тўқиш энг катта ёлғон ва оғир гуноҳдир, чунки бу бевосита Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш, У Зотга туҳмат қилишдир. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat