Ассалому алайкум! Бир саволда кискичбака чупчаларини (савол берган инсон таёкчалари деб таржима килган эди) ейиш мумкинми деб суралганида бизнинг мазҳабда макруҳ деган жавоб берилган экан. Кизикиб дуконда кулимга олиб укисам, бу махсулотга кискичбака кушилмаган, Номида кискичбака сузи булса хам, 100 фоиз денгиз балигидан тайёрланар экан. Демак бу махсулот халолми? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: Ҳа. Юқорида илова қилганимда Ҳазрат ҳа! деган эканлар. Яна иккита саволни кўрдим у ерда бизнинг мазхабда жойизмас дейилган. Мени ҳам эшитишимча краб таёқчалари ичида краб йўқ экан. Шундайми? Қайси жавобга суянай жоизми ёки жоиз эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Қисқичбақа чўпчалари деганда номига қараб, қисқичбақа бўлса жоиз эмас дейилган. Агар балиқнинг ўзи бўлса, ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!