Ассалому алайкум! 1). Университетда ўқитувчилар талабаларни нисбий баҳолашлари жоизми? 2). Мисол учун, бир гуруҳда бир фандан ҳақиқий низомдагидек 5 баҳога лойиқ талаба йўқ, лекин 3 та талаба бошқаларга нисбатан яхшироқ билимга эга, ўқитувчи уларга 5 қўйиши тўғрими? 3). Ўқитувчи талабаларни нисбий баҳолаб бир талабага 5 баҳо қўйса, кейин ўша талаба стипендия олса олган стипендиясини ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Билим юрти низомида баҳолаш учун қандай мезон белгиланган бўлса ўшанга амал қилиш лозим. Валлоҳу аълам!