Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози

16:18 / 07.10.2021 | Bunyodjon Abduqaxxorov | 1091

Ассалому алайкум! Илк бор савол йўллаганимдаги жавобни олиб кўнглим таскин топди, бу учун сизларга рахмат. Мен мактабда ўқитувчиман. Синф соати дарслари фақат жума куни жума намози вақтига қўйилган. 13:15 да дарс бошланади, ўқиш бошлангандан буёғига жума намозини адо эта олмаяпман. Бу холатда менга тўғри йўлни кўрсатишингизни сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз жума куни имконини қилиб, ўша вақтдаги дарсга аёл киши ҳамкасабаларингизнинг дарсини қўйдиришга ҳаракат қилинг. Чунки аёл кишига жума намози вожиб эмас. Эркак киши жума намозига бориши мазҳабимизда вожиб бўлиб, шаръий узрсиз тарк қилса гуноҳкор бўлади. Доимий равишда жума намозига бормаслик ҳадисларда келганидек кишининг қалби қорайиб кетишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat