Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатдаги вазият

16:50 / 09.10.2023 | X | 298

Ассалому алайкум! Кўп кўрамиз жума намозига кўп одам келади. Лекин хамма келиши билан ичкарига киради жой бўлмасахам кираверади натижада одам сажда қиладиган жойга утиради, у одамми шими қанақа, пайпоғлари тозами деган гумон келади хаёлга, гапираман десам дилини оғритким кемиди. Нахотки мумкун бўлса шунака одам тўғрисига келиб утириб олиш.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар ҳақида яхши гумонда бўлиш керак. Ҳеч ким масжидга нопок кийим кийиб келмайди. Сиз айтган ҳолат жума намозларида кўп учрайди. Албатта мўминга азият етказиш гуноҳ. Аммо ҳар ким ҳам ўзини мазлум деб ҳисоблайвермасдан инсонларнинг амалига бирор узр топиб, кечириб юборавериши керак. Жой бўлмаса ҳам хонақоҳга кириб келаверадиганлар кўчада қор ёки ёмғир ёки жазирама иссиқ туфайли ўзини ичкарига урган бўлиши мумкин. Ичкаридагилар ўзларини бироз йиғиштириб ўтирсалар ўша намозхонларга ҳам жой топилади. Гоҳида эса аввалги қатордагилар зич бўлиб жойлашиб олмаганлари туфайли фарзга иқомат айтилган маҳалда хонақоҳ охирги сафи бўшаб қолади. Шуларни ҳам эътиборга олиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat