Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёш она намози

12:36 / 30.03.2021 | Durdona Tojiboyeva | 1557

Ассалому алайкум! Мени бир ярим ёшли қизалоғим бор. Уйда аксарият холларда фақат иккимиз бўламиз. Саволим қуйидагича, баъзида фарзандим намоз ўқиётган пайтимда инжиқлик қилиб қаттиқ йиғлаб қолади мазаси бўлмаган пайтда асосан оёғимга махкам ёпишиб олади. Баъзида қўлимга кўтариб олиб хам ўқидим. Аср ёки шом пайтида шундай бўлади. Намоздан кейин саждаи сахв хам қилиб Аллоҳдан мағфират сўрайман. Мен йиғлаган болани овутиш учун уни кўтариб ўқишим дурустми ёки парво қилмай бола йиғлаб турса хам адо этишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Болани кўтариб орқангизга опичтириб намоз ўқишингиз жоиз. Фақат намоз ўқишдан олдин болани ўзини ва памперсини нажосатдан тозалаб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat