Мен сизга “Ота она ўғирланган нарсани ўғлига едирса, бу унга ҳалолми?” деб савол берган эдим. Сиз уни нафақа ҳақи бор дедингиз. Агар ўғли у нарсадан еб, намоз ўқиса намози қабулми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўғил ёш ёки имконсиз бўлса ота-она унга нафақа учун берган нарсани ҳалол эмаслигини билса ҳам истеъмол қилса бўлади. Ўзининг имкони бўлса ёки балоғатга етган бўлса, ўзи ҳалол топиб ейди.