Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлим очиқ-сочиқ кийинишни яхши кўради.

00:06 / 06.07.2013 | Sherzodbek | 4107
Ёшим 21 да. Уйланганимга 8 ой бўлди. Аёлим еса 18 ёшда. Тўйдан аввал бенамоз едим (Аллоҳ ўзи кечирсин). Ҳаётга йенгил йелпи қарардим. Бенамоз қизга уйланганман. Тўйдан кейин Аллоҳ ҳидоят қилиб Намоз ўқишни бошладим. Дунёқарашим ҳам ўзгарган. Лекин аёлимни намозга буйурсам 3-4 кун ўқиб кейин ташлаб қўйяпти, Кийиниши еса Исломий ахлоққа тўғри келмайди. Рўмол ўрашни буйурсам "сиқилиб" қолади. 3-4 марта юмшоқлик билан буйурдим лекин натижа бўлмади. Қаттиқроқ гапириб яна "қош қўяман деб кўз чиқариб қўйиш"дан аввал сиздан маслаҳат сўрай дедим. Саволлар архивидан ва китоблардан бу саволимга жавоб топа олмадим. жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аста ва бардавом равишда намоз ва исломий кийинишга чақираверинг. Намозхон муслима аёллар билан кўпроқ бўлишини чорасини кўринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat