Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Библияга ишонувчи мусулмонман дейдиганлар

13:41 / 12.10.2021 | ДМИТРИЙ | 1021

Ассалому алайкум! Библия китоб бизи динда 1та намоз китобичалик қийматга эга эмаслиги хаммамизга малум. Лекин шунақа адашган мусулмонларни кўрдим шу китобни ўқиётганини яна “Қуронда Таврот ва Инжилга амал қилишга буюрилган” дейишади. У китоб асли йўқ бўлиб кетганини. Хозирги Библия бир инсон томонидан ёзилганлигини англашмаяпти. Шунга далиллар келтириб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги Инжилни ўзгартириб юборилган. Агар ҳозирги кунгача уларнинг китоблари ўзгармай келганида эди, ғайридинлар албатта мусулмон бўлишар эди. Чунки ўзгартиришларидан олдин китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида башоратлар бўлиб, у зотга эргашишга буюрилган. 

عن جابر رضي الله عنه عن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي» . رواه أحمد، والبيهقي

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat