Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Колбасада чўчқа ёги бор экан

16:23 / 11.06.2023 | . . | 510

Ассалому алайкум! Колбасада чўчқа мойи бор экан, этикеткада эса парандани гўштидан деб қўйилганн. Нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мўмин одам зийрак бўлиши керак. Олдига қўйган ҳамма нарсани еб юборавериш бу мусулмоннинг одобига тўғри келмайди. Ейишдан аввал уни нимадан тарйёрланганлигини суруштириб кўрган бўлсангиз ўша содир бўлган иш учун гуноҳ йўқ. Аллоҳ таоло ўзи афв марҳаматига олсин. Келгусида луқмага ўта қаттиқ эътибор беринглар.


عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍ: عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллАллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч 
(нарса)дан қалам кўтарилгандир: уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ёш боладан то балоғатга етгунича, мажнундан то ақли киргунича», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «қалам»дан мурод шаръий таклиф қаламидир. Яъни мазкур уч тоифа кишилар томонидан содир бўлган ишлар уларнинг номаи аъмолларига ёзилмайди. Шунга биноан, ухлаб ётган одам талоқ қилса, балоғатга етмаган бола ёки мажнун киши ҳам талоқ қилса, талоқлари тушмайди.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллАллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat