Ассалому алайкум! Бизнинг мазҳабимизда агар аёл вафот этса эри уни ювиб кафанлаши мумкин эмас дейишади чунки ӯртадаги никоҳ бузулади номаҳрам бӯлади Яна эркак опа синглни бир вақтда никоҳига олиши жоиз эмас опасига талоқ бериши ёки вафот этса синглисини никоҳига олиши мумкин экан Энди саволим шуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зуриётларини никоҳи бузилмас экан ва уларга ювиб кафанлашлари мумкин экан Усмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳни икки қизларига уйланиб ӯзлари ювиб кафанлаган эканлар агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зуриётларини никоҳи бузилмаса Усмон розияллоҳу анҳу қандай қилиб опа сингилга уйланганлар?
– Ва алайкум ассалом! Эр вафот этган аёлини ўз қўли билан ювиши жоизлигига бирор далил йўқ. Али розияллоҳу анҳунинг Фотима розияллоҳу анҳони ғусл қилдирганлари борасидаги ривоят ҳам бошқа саҳобалардан қилинган ривоятлар ҳам эр аёлини айнан ўз қўли билан ғусл қилганига далолат қилмайди. Балки ғусл қилдиришга бош-қош бўлганини билдиради холос. Валлоҳу аълам!