Ассалому алайкум! Бизани ишхонада намоз ўқшга рухсат берилмиди. Абет вохти 12 дан 13 гача шу пайтда масжидга чиқиб пешин ўқисам азон айтаманми масжидда? Афсус жумага ҳам рухсат йўқ, жума куни жума намоздан олдин пешинни ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Азон айтмайсиз. Тақвимдаги пешинни вақти кирган бўлса ўқишингиз мумкин. Жума куни жумадан олдин пешин ўқиш жоиз эмас, жумага бора олмаган одам пешин ўқиши керак бўлади. Ибодатларингизга монеълик қилмайдиган бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!