Мен яқинда Расулуллоҳ Саллаллоҳу Алайҳи Васалламдан "Назр қилманглар, назр тақдирни ўзгартирмайди" деган маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим. (Ҳадисни тўлиқ матнини келтира олмаганим учун узр). Мен илгари жуда кўп шу иш амалга ошса фалон савобли ишни қиламан деб аҳд қилардим ва ўша ишлар деярли 100 фоиз амалга ошар эди. Енди бундай қилмай қўйдим. Лекин бирон молиявий амалиёт қилишдан олдин шу оператсиядан қанча фойда бўлса 10 фоизи Аллоҳ ёълига дер едим ва шундай вақтларда жуда зўр фойда бўлар эди. Шу кейингисини қилса дурустми?