Бир гуноҳ ишни гуноҳлигини билган ҳолда, нафсини енга олмаган ҳолда, ўша гуноҳни қилиб қўйса, сўнгра тавба қилса ва яна маълум вақтдан кейин яна қилса ва яна тавба қилса ва шу ҳолат йиллар давом этса, у гуноҳ амални ташлаш учун барча чораларини қўллаб кўрган бўлса, шу сайт орқали олган маълумотлар асосида. У инсон табиатига сингиб кетган бўлса, қилаётган иш ҳеч қандай чора топа олмаса . Сайтдан олган маълумотлари ҳам фойда бермаса, дуо қилса ҳам бефойда бўлса, тавба қилса ҳам бефойда бўлса, Аллоҳ кўриб турганини эслаб юрса ҳам маълум вақт қалб Аллоҳдан қўрқмасдан шу гуноҳ қилса, у гуноҳга олиб борадиган нарсаларда йироқда юрса хам жамият тақозоси билан яна гуноҳга элтувчи нарсаларни кўриб яна гуноҳ қилса. Шундай ҳолда нима қилиш керак? Ислом дини келганда ҳам инсонларни қон қонига сингиб кетган гуноҳларни бир оят ёки сўз билан қайтариб, шу гуноҳни қилмайдиган қилиб қўйди. Шу нимадан? У инсонларни ақидаси софлигиданми ёки Аллоҳдан қўрқув кўплигиданми? Агар ақидаси софлигидан бўлса, юқоридаги Инсон қалбида куфр, ширк, нифоқ бор инсонми ёки тақвоси сустми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳа, эътиқоднинг қучлилигидан. Ҳа, эътиқоди ва тақвоси суст.