Ассалому алайкум! Яқинда амакимиз вафот эттилар лекин амакимизнинг ўғли пайшанбалик у қирқи деган худойиларни қилмади албатта бунга биз ёшлар қаршимиз,,орадан 2 ҳафта ўтар ўтмас бувимиз ҳам омонатларини топширдилар уларни пайшанбалик деган бир йиғинларини қилдиришди катталар лекин қирқи деган нарсаларга қаршимиз ўрниларига эҳсон қилайлик десак биргина аммамиз кўнмаяптилар булардан ўликка фойда йўқ булар одамлар ўйлаб топилган бид,ат нарсалар десак ман 60 ёшга кириб шу ёшимгача бу амаллар қилинганини кўрганман ўлганлар биздан умидвор бўлади деб рўйхушлик бермаяпти ўзи бундам маракалар бор нарсами булардан ўлганларга нима фойдаю нима зарар биз фарзандлар эндигина 22 ёшдамиз катталар қанчалик тўғри айтишяпти биз 5 маҳал намоз ўқиймиз алҳамдулиллаҳ оз бўлсада тушунчаларимиз бор лекин шу масалада аниқ бир нарса дейишга ожизман жавоб беринглар илтимос
– Ва алайкум ассалом! Савоб ишлар ва эҳсонлар қилиб савобини ўтганларга бағишлаш шариатимизда бор. Аммо уни муаййан кунларга ва вақтларга белгилаб тайин қилиб олиш шариатимизда йўқ. Айниқса пайшанбалик, уч, етти, йигирма, қирқ, эллик икки ва йил кабилар бидъатдир. Шунинг учун ўтганларига савоб етказмоқчи бўлган киши оиласининг ризқини қирқмай, қарз олмай имкони борида кун санамай қилиши керак. Валлоҳу аълам!