Ассалому алайкум! Мен оилам билан Корея Республикасида эдим. Бу ерда жуда кўп махсулотларга харом аралашган. Оддий ширинлик ва маргаринларга ҳам қидириб ҳалол махсулот топамиз лекин махсулот йўриқномасига қисқичбақа чўчқа гўшти каби харом махсулотлар ишлаб чиқарилган заводда ишлаб чиқарилган деб ёзган. Саволим шундан иборатки таркибида харом нарсалар бўлмаса ҳам шунақа заводда ишлаб чиқарилган бўлса ишлатиш жойизми?
– Ва алайкум ассалом! Бундан сақланиш керак. Сиз ўша ерда узоқ вақтдан бериб яшаб келаётган тақводор мусулмонлардан сўраб суриштиринг. Улар бу масалани ечимини топган бўлишлари керак. Валлоҳу аълам!