Ассалом алейкум! Биз шерикарли савдо қилмоқчи эдик. Хитойдан бир товарни Санкт-Петербургдаги бир харидорга етказиб бермоқчимиз(ушбу харидор доимий мижоз сифатида). Хитойда агентимиз бор. Операциялар бизни фирмамиз орқали бўлади. Мижоз олдиндан пулни беради, биз етказиб берамиз. Бу ерда нархни биз белгиласак бўладими. Бу ерда перевоз, таможенный ва бизни хизмат ҳаққимиз. Буларни ҳаммасини ҳисоблаб битта нархни белгилаб мижозга айтамиз. Шу тўғри савдоми? Агар нотўғри бўлса бизга йўл кўрсатсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Сиз харидорнинг вакили экансиз. Сизнинг вазифангиз ўша молни буюртмачи номидан сотиб олиб, унга етказиб беришдир. Товарнинг асл нархини айтиб, хизмат ҳаққингизни алоҳида айтишингиз шарт. Валлоҳу аълам!