Ассалому алайкум! 1. Турмуш ўртоғим билан бирга намоз ўқиймиз. У киши азонни тугатмагунча намозни бошламай туришим керакми? Баъзан у киши кечроқ келадилар шунда кутиб туришим керакми ёки ўқийвераманми? 2. Намоз тугагач зикр қилиб қўл очиб дуо қиламан бу қанчалик тўғри? Баъзи жойларда дуо қилинмайди дейилган.
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар турмуш ўртоғингиз сиз билан бирга намоз ўқиганида азон айтган бўлса, кутиб туринг. Намозни вақти кирган бўлса, кутиб турмай ўқисангиз бўлади.
2). Ҳар бир фарз намозидан кейин ижобат бўладиган битта дуо берилади. Бундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Зикрларни айтиб, қўл кўтариб дуо қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!