Ассалому алайкум! Никохим бузулдими йўқми шубхам. Агар талоқ тушган бўлса нечта тушганни билмайман. Вилоятимиздаги "талоқ" масаласи билан шуғулланадиган ахли илмни хузурига борсам ва унга бўлган воқеани айтганимдан кейин қайта никох ўқиса дуруст бўладими? Нимагадир тўғри айтишига ёки илми етармикан деб хавотирдаман. Ёки бу васвасами? "истихора" қилиб кўриш жоизми бунақа масалада?
– Ва алайкум ассалом! Бунда эр-хотин иккиси жонли мажлисда талоқ масаласини пухта биладиган бирор аҳли илмни топиб, ҳузурига бориб ҳал қилиб олиши керак. Қайта никоҳ ўқиш масаланинг натижасига қараб айтилади. Беасос хавотир қилманг. “Истихора” қилиш аслида яхшилик сўраш учун ўқилади, қилиш-қилмасликни аниқлаш учун эмас. Валлоҳу аълам!