Ассалому алайкум! Жуда кўп ўзбек талабаларини қийнаётган савол билан мурожаат қилмоқчиман. Биз Италияда ўқиймиз, нонни дўкондан сотиб оламиз. Биз сотиб олган буханка нон целлофан пакет билан қадоқланган ва уни қадоқлашда этил спирти ишлатилгани ёзилган экан. Интернетдан қидириб, бу нарса ҳақида маълумот топдик, спирт ноннинг таркибига эмас, қадоқнинг ичига яроқлилик муддатини ошириш учун қўшиларкан (ноннинг мўғорлашини олдини олиш учун). Спирт қадоқда газ ҳолатда сақланади (шу сабабли нонда сезилар сезилмас спирт ҳиди бор), қадоқ очилганда спирт буғланиб чиқиб кетади. Шу нонни ейиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!