Ассалому алайкум! Мен талабаман жума намозига боришга дарслардан жавоб йўқ. 2-3 ҳафтадан бери жума намозига бора олмаяпман. Агар жума куни жума вақти чиқмасдан аввал 4-5 кишилик жамоат бўлиб жумани ўқисак бўладими? (жума хутбасини ўқийдиган одам ҳам бўлса) бунда минбар шартми минбарни ўрнига бирор жисм устига чиқиб хутба қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жумани масжидда ўқиш керак. Бу ҳолатда жума жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!