Ассалому алайкум! Эрим менга жиянингни тўйига борсанг талоқ қиламан деб айтди. Кейин тўйгача ярашдик тўйга боришимга ўзи рухсат берди. Тўй ўтгандан сўнг тўйга борсанг талоқ қиламан дисам хам бординг деди. Орамизга талоқ тушганми?
– Ва алайкум ассалом! «Жиянингни тўйига борсанг, талоқ қиламан» дейиш билан талоқ тушмайди. Чунки «қиламан» келажакни англатади. Эрингиз қилиши ҳам мумкин, қилмаслиги ҳам мумкин. Лекин «Жиянингни тўйига борсанг, талоқсан», деса борсангиз талоқ тушади. Шунинг учун бу масалани ўзингизга яқин жойдаги никоҳ-талоқ масалаларини пухта биладиган аҳли илм кишининг ҳузурига бориб ҳал қилиб олинглар. Валлоҳу аълам!