Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хайрия, диний гурухларга одам қўшиш

06:26 / 16.10.2021 | عبدااملك إ | 1249

Ассалому алайкум! Бизни ўзимизни хайрия гурухимиз бор, хабарингиз бўлса Устоз Аброр Мухтор Алий бошлигида Мехр 2020 гурухи ташкил қилинган, биз шу гурухнинг Қаршидаги бир вакилимиз. Ўзимизнинг телеграм гурухимиз бор, худдик бошқа вилоятларникидек каби. Лекин охирги кунларда бутун телеграмда хабар тарқади, гурухга одамларнинг рухсатисиз қўшиш жоиз эмас деган. Аммо 10.000 та одам бўлса уларни 99% дан сўралмаган. Ва буни сўраш ўта имконсиз нарса, бунақа ишлардан сўраш керак десак одамлар жуда суст бунақа ишларда, нафслари қўймайди. Лекин шу гурухдан бир кузатувчи 4 кун аввал 90 та оила учун бозорликларни зиммасига олиб, қилиб берди. Бу холатда яхшиликга тарғиб, таклиф бўляптику ахр. Агар бундай гурухга қўшмаса улар бекор вақтларини бошқа гурух, канлларда ўтқазардику ахр. Бу гурухга рухсати билан қўшиш учун 10.000 та одам бир бирга маълумот бериши керак бўлади, лекин буни уддалай олишмайди, керакми манга шу дейишадида, жуда катта савобдан қуруқ қолиб кетишади. Кейин буни ножоиз дейилганлигини асли, инсонни вақтини олмаслик, лекин динига амал қилганлар булар асосан диний, хайрия гурух админлари бундан воз кечишади, ва ишлари хам сал орқага кетиши мумкун, сабаби айтилгандек 95% фойдаланувчилар ўзидан билиб одам қўшишмайди. Шу сабабли анча савобли ишлар орқага кетади. Аммо динига бе эътибор бўлганлар буни давом эттираверишади, ёлғондан акция қилиб, ёлғончаки гурухларни кўпайтираверишади, шу холатда халқ уларни қуллаб одам қушаверади, мана шу холатда хақиқий вақтни ўғирлаш бўлади, сабаби ёлғондан совға берамиз одам қўшсангиз деб одам йиғишади, аммо диний ва махрифий, хайрия гурухлар олди қочди гапдан йироқда, фойдаси тегса тегар лекин зарари йўқ. Ва бу фатвонинг асосий сабаби шу вақтни хақиқатдан бефойда нарсага оладиган гурухлар бўлса керак. Шуни яна бир кенгроқ кўриб беринглар. Хозир бир фатво билан анча савобли ишлардан қуруқ қолиб кетамиз. Бошқалар эса бировни вақтини олишни давом этаверади. Бу масалада 2 хил турдаги гурухларни назарга олинглар. Телеграмда анчадан фаолият қилаётганим сабабли шуни хабар қилдим сизларга. Исломий, диний, хайрия гурухларга уларни қўшиб далолат қилинмаса, 95% инсон ўз хохиши билан кирмайди фойдали гурухларига, олди-қочди канал ва гурхларни доимий кўзатишади. Жавобни телеграмга хам қўйсангиз яхши бўларди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сим карта ўша одамни шахсий мулки ҳисобланади. У пул тўлаб олган мегабайтлари ҳам очган телеграми ҳам шахсий мулки. Эгасидан сўрамасдан уни мажбурлаб бошқа каналларга қўшиб, зада қилиб, кўнглини оздириш билан эҳсонга ва динга даъват қилинмайди. Сизлар бировни шахсий нарсасига дахл қилишдан кўра бошқа йўлини топинглар. Сўрамасдан каналларга қўшиб қўйилган одамларни 99%га бу иши ёқмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat