Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расмга олиш ва чиқариш мумкинми?

12:15 / 26.07.2021 | Jakhongir | 1732

Ассалому алайкум! Бу саволга жавобни сайтдан қидириб топа олмадим, мен саёҳат қилганда кўпинча чиройли манзараларни расмга олишга қизиқаман. 1-саволим, расмга шаҳарларда расмга олсам табиийки расмга бошқа инсонлар ҳам тушиб қолади (видеога олсам ҳам ҳудди шу ҳолат) шу вазиятларда расм ёки видео олишим жоизми? Кўчада юрган ҳар бир инсондан расмга ёки видеога олсам майлими деб сўраб чиқа олмайман. Ёки умуман агар бошқа инсонлар тушиб қолиши мумкин бўлса олишим керак эмасми? 2-саволим, инсонни расмга олиши уни чизиш билан бир хил эмаслигини эшитганман, лекин бу суратларни принтердан чиқариш мумкинми? Мисол учун эсдалик бўлиши учун тушган расмларимизни чиқариб олсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одамларни олмасликка ҳаракат қилинг. Бунда кишиларнинг юзи таниб бўлмайдиган даражада узоқдан олинган бўлса, зарари йўқ. Лекин юзи таниладиган бўлса, дуруст бўлмайди. Шунинг учун иложини қилиб одамларни суратга тушмаслигига ҳаракат қилинг. Агар расмга олишни ҳақиқатан билсангиз буни қилиш қийин иш эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat