Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўйин мавзусидаги телеграм канал

16:24 / 30.05.2022 | Mehriddin | 788

Ассалому алайкум! Мен ўйинлар мавзусига оид телеграм канал бошқарар эдим. Каналда фойдали маълумотлар ва янгиликлар ёритиб борилар эди. Канал бошқа каналларга нисбатан сифатли бошқарилгани учун каналда реклама қўймоқчи бўлганлар талайгина эди. Мен шу реклама орқали пул ишлар эдим. Лекин бир танишим буни харом деди. Ушбу канал орқали бошқаларни вақтини олаётганимни айтди, аммо каналга ҳеч қанақа ёмон нарса ташланмаган. Аниқ, фойдали маълумотлар ва бошқа сифатли контенлар ташланар эди. Эслатиб ўтаман биз ушбу канал орқали ҳеч нимани даъват қилмаганмиз. Канални сифатли бошқарганимиз учун одамлар ўзлари обуна бўлишган бу билан биз ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбур қилмаганмиз демоқчиман. Асосий савол: Ўйинлар мавзусидаги канал бошқариб, ундан реклама орқали фойда олиш харомми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша каналингизни бизга кўрсатинг. Қандай ўйинни назарда тутаётганингиз ва қандай маълумотлар жойлаётганингизни кўриб хулоса берамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat