Ассалому алайкум! Кўпинча кўзим телефон, компьютер ва бошқа ускуналарга бехосдан тушиб қолади. Шунда эрталаблари 07:07, 11:11, 14:14 ва хоказо бир хил вақтларни кўраман. Бу Аллоҳдан бир белгидур деб, зикр айтаман. Кейин уйланиб қолдим, шу вақтга ихлос қилишим ширкга кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Шумланманг! Ширк эмас. Зикрни кўп айтаверинг. Валлоҳу аълам!