Ассалому алайкум! Ёшим 18 да. ИншаАллоҳ намоз ўқиш ниятидаман ва шу хафта насиб қилса ўқишни бошлайман, сураларни ёд олганман. Лекин бизнинг оила рус тарбия бўлганликтан яни бувим, дадам рус синфта ўқиган. Намоз ўқишимга олдин қарши эдилар Худога шукур Аллоҳ қудрати чексиз менга ёрдам берди ота онамни кўндирдим. Уйимизда хеч кимда узун кўйлакда юрмиди лекин бувимга айтсам хатто намоз ўқишда хаммоёқ ёпиқ бўлиши керак узун кўйлак олай бошимга рўмол олай десам "нима, ўронмоқчимисан, йўқ, тинчинга юр" дейди. Мен уларга хафа бўлиб қоламан, шунчаллик қарши бўлганига, намоз ўқиганимда хам фақат бомдод номозини ўқийсан дея шарт қўйдилар. Лекин ИншаАллоҳ беш вақт намозни албатта ўқийман. Бувимлар эртага эрга тегишинг бор у нарса эриннга боғлик дея койийверишади. Лекин ишончим комил бўлажак ёрим хам ўзимдек болур. Қандай йўл тутай, нима қилай, маслахат беринг
– Ва алайкум ассалом! Сиз тез намозни бошланг. Сураларни ёдлаб олишим керак деб чўзманг. Фотиҳа ва яна битта сура намоз ўқишингизга кифоя қилади. Дуоларни ҳам билганингизни ўқиб, намозни адо қилинг. Қолган сура ва дуоларни иложи борича тез ёдлашга ҳаракат қилинг. Намоз ўқишингиз учун бирор кишининг рухсати шарт эмас. Улардан сўрайвермай, секин намозингизни ўқиб олаверинг. Улар билан баҳслашманг. Сизнинг гапингиздан ўзингиз ҳали ўранмаганга ўхшайсиз. Номаҳрамларнинг олдида ўраниб, авратини тўсиб юриш ҳам намоз каби фарз амал ҳисобланади. Шунинг учун ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийим бўлмаса ҳам авратларингизни тўсадиган кийим кийинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!