Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлайман. Ишимиз янги йўл қиламиз. Ерларни қазиганимизда олдиндан қолиб кетган мис кабеллар чиқади. Шуларни тозалаб сотсак бўладими? Яна пиёдалар учун йўлакчалар қиламиз, бурчатка босамиз. Бурчаткалар паддонларда келиб, у паддонларни кейин ташлаб юборамиз. Кейин билсак уларни хам харидорлари бор экан. Буни ҳам сотсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Керакмас деб ташлаб юборилган нарсалар бўлса фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!