Ассалому алайкум! Бизнинг оиламизда биринчи марта қурбонлик қилмоқчимиз. Айрим ёши катта инсонлардан: "Биринчи қурбонлик учун ранги кўк қўй ва ҳакозо ҳайвонларни қурбон келтириш керак" - деб эшитдим. Бундай ҳолатда рангнинг алоқаси борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алоқаси йўқ. Одамлар орасида ҳам Бану Исроилнинг одамлари қилган ишни қиладиганлари бор. Уларга қурбонлик қилиш буюрилганида рангини бахс қилишган. Аллоҳ таоло уларни бу ишини қаттиқ қоралаган. Валлоҳу аълам!