Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино ҳақида

20:04 / 18.10.2021 | Business lady(get married) | 1917

Ассалому алайкум! Ота-она қилган зиносига, яъни гуноҳига фарзандлари ҳам жавоб берадими, аниқроғи бу гуноҳ уларда ҳам қайтарилиши мумкинми? 2). Фарзандларида қайтарилмаслиги учун нима қилса бўлади, буни қилган инсон қаттиқ пушаймонда, тавбалар қилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу катта гуноҳдан ҳақиқий тавба қилиб, қайтиб бу ишга яқин ҳам келмасликка аҳд қилиб, истиғфорни кўпайтириш ва солиҳ амаллар қилиб пок юриш керак. Фарзандларни исломий тарбия билан катта қилиб, ҳалол едириб ичириб ва диниимз айтган амалларни қилишга ва қайтарган амалларни тарк қилиб яшашга ўргатиш билан уларни бу балонинг таъсиридан иншаа Аллоҳ сақланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat