Ассалому алайкум! Бир қариндошим бор эди улар тўй қилганларига 105 йил бўлди лекин никоҳдан ўтишмаган эдилар. Афсуски уларнинг 3 та фарзандлари бор ҳар иккаласи ҳам энди никоҳдан ўтамиз дейишаябдилар. Савол шуки беникоҳ туғулган фарзандлар шариятда оилавий калимани айтиб мусулмон бўлишса хаммаси жойига тушиб кетадими ёки қанақадир беникоҳ фарзандлар деб қиёматда жавобгарлиги борми? Хаммасини жойига тўғрилаб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳсиз яшаган даврларидаги алоқалар ҳаммаси зино ҳисобланиб туғилган фарзандлар никоҳсиз туғилган бўлади. Фарзандлар никоҳсиз туғилгани учун кофир ёки мушрик бўлмайди, фарзандларнинг насаби ўша отасидан бўлади. Чўзмасдан дарҳол никоҳ ўқитиб олиш керак, тавба қилиб солиҳ амалларни кўпайтириш лозим. Валлоҳу аълам!