Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлнинг маҳрамсиз сафар қилиши

00:00 / 23.06.2012 | eski savollar | 3304
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Сизга бир савол билан мурожаат этмоқчиман. Бир танишим сиздан ушбу саволни сўрашни илтимос қилган эди.Саволим қуйидагича: Бир аёл икки фарзанди, эри ва эрининг аҳли-оиласи билан Ўзбекистонда яшайди. Ўша аёлнинг ота-онаси эса Америкада. Ота-онаси билан кўришмаганига нақд 2 йил бўлиб қолган. Яқинда у кишининг ота-онаси Америкада ўғилларини уйлантиришаётган экан. Қизларини ва куёвларини ҳам таклиф этишганда (Улар йўл харажатларини ўз ёнларидан қилишларини айтишган) куёв рози бўлмаган. Аёлига эса маҳрамсиз сафарга чиқиш мумкин эмас, агар шундай қилсанг 3 талоқ қиламан деб дағдаға қилган. Аёлнинг ота-онаси эса қаттиқ соғинч туфайли бўлса керак, келишларини сўраб Худонинг зорини қилишаяпти.Аёл бечора икки ўт орасида қолган. Борай деса эри талоқ қиламан дейди, бормай деса ота-онаси қаттиқ туриб чақиришяпти ва уларни жуда соғинган.Илтимос ҳазрат, бирор маслаҳат беринг?Аёл маҳрамлари билан аэропортгача етиб олса ва Америкага етиб борганда маҳрамлари кутиб олишса жоизми?Эр шу ҳолатда аёлини юбормасликка, яъни ота-онасидан тўсишга ҳаққи борми?Аллоҳ ажрингизни улуғ қилиб берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эрга тушунтириш керак. Ўзи ҳам аёлини олиб борсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat