Шайх хазратлари!Тохарат хусусинда куйидаги саволим билан юзланишга рухсат берсангиз:Киши орка пешоби бавлдан кейин конаб турса, баъзида саргиш суюклик келса (лекин хар куни эмас), киши узрли хисобланадими? Уша киши хар бир намозга орка пешобни ювадими, бу нарса айникса шом намозида билинади, чунки азонни эшитиб, пешобни ювиб, тохарат килиб жамоатга кушилганда 2- ёки 3-ракаатга улгурилади. Ёки жамоатга кеч колмаслик учун таквимдаги вакт буйича (таквимдаги вакт б-н масжиддаги вактда тафовут бор,лекин куёш ботиб булган булади), яъни масжиддаги курсатилган шомга азон вактидан 10-12 минут илгари, тохаратни янгиласа жоизми?Жавобингиз учун олдиндан миннатдорман, Аллох Таоло Узи адаштирмасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Доимий қонаб турса, узрли бўлади. Фақат қазои ҳожатдан кейин қонаса узрли бўлмайди. Унда фақатгина қазои ҳожат қилиб, қонагани учун тоҳарат қилинади.