Ассалому алайкум! Бугун бомдод намозининг фарзида Фотиха сурасидан кейин "амин" дейиш эсимдан чиқипти сӯнг саждаи сахф қилдим. Намозим дуруст бӯдадими? 2) Киши намозда шайтон васваса қилиб бир амални унутгандай туюлса сўнг кӯнгил хотиржамлиги ужун саждаи сахф қилишлик жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). «Омин» дейиш эсдан чиққан бўлса, саждаи саҳв шарт эмас.
2). Саждаи саҳвни кўнгил ҳотиржамлик учун қилинмайди. Қилинган хатони тузутиш учун қилинади. Вожиб амал тарк қилинса, саждаи саҳв билан намоз жоиз бўлади. Лекин фарз такр қилинса, саждаи саҳв билан ҳам намоз саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун намозни фарз, вожиб ва суннат амалларини билиб, ўрганиб олиш керак. Валлоҳу аълам!