Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон хатм қилиш тўғрисида

04:48 / 07.05.2015 | Azizaxon_05 | 2387

Ассаламу алайкум! Ҳурматли илм аҳллари. Мен 18 йилдан бери Қуръон ўқиб, ёд олиб, хатм қилиб, фарзандларимга, жигарларимга ва қўни-қўшниларимга Аллоҳ қодир қилганча ўргатиб келмоқдаман. Доим ўқишимни тажвид китобидан ҳамда таниқли қориларнинг Қуръон тиловатларидан ўрганиб, мукаммаллаштириб тураман. Ўзим 1-2 йилгина устоз кўрганман холос, у ёғига оила ва фарзандлар билан бўлиб боролмаганман. Бир отин “сиз хатм ўқиманг. Чунки Қуръонни охиригача устозга топширмагансиз” деб айтди. Энди менинг ишим нима бўлди? Шунча йилдан бери гуноҳкор бўлдимми? Хатмиларимни шу жойда тўхтатайми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Отин ойи сизнинг ўқишингизни эшитган ва Қуръонни ўқишда маъноларини бузаётганингиз учун шундай деган бўлса, у киши сизга ҳадисдаги “Мўмин мўминнинг ойнаси” деган ҳикматга мувофиқ иш қилибди. Чунки кўп ўринларда тажвид билмаган кишилар маънони бузадиган даражада ўқишади. Бу албатта яхши эмас. Шунинг учун Қуръонни яхши биладиган масжид имомларидан тажвидингизни текширтириб олинг. Аввалги хатмларингизга келинса, Аллоҳ ниятингизни билгувчи зод. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat