Ассалому алайкум! бир қизни биламан шароити йўқ ота онаси хам йўқ, хол ахволидан нима еб нима ичишидан кимла билан юриши билан хабардор бўладиган қариндошлари хам йўқ. Хозирда мен ундан оз-моз хабар олиб рўзғорига қарашиб қўлимдан келганча ёрдам бериб юрибман мени оилам 2 нафар фарзандим бор хали жуда ёшман шароитим хам унчалик зўр эмас. Аёлим яхши, солиха аёл, энди саволим мен шу қизимни ўз никоҳимга 2-қилиб олсам жоизми? Уни хаётим чиқазиб ўз холига ташлаб кетишга хам виждоним йўл қўймаяпти, агар ёмон гунох йўлларга ўтиб кетиб қолсачи деган хаёлла бор. Менда аммо буни хеч кимга билдирмоқчи эмасман.
– Ва алайкум ассалом! Ундай қилманг. Кўп хотинлик катта масъулият. Буни беркитиб қилишнинг имкони йўқ. У қизнинг ҳам ўзига яраша ҳақ-ҳуқуқлари бўлади. Уни адо қилишга кўзингиз етса, уйланинг. Сиз ҳеч кимга билдирмайман деганингизнинг имкони йўқ. Чунки никоҳ учун ҳам камида иккита эркак гувоҳ лозим бўлади. Валлоҳу аълам!