Ассалому алайкум! 1. Уйимизда бассейн бор. Унда жуда кўп болалар келиб чўмилиб кетишади. Уйдаги катталар хам базида чўмилишади. Ким қандай холда пок ёки нопок холда чўмилаётганини албатта билмаймиз. Чўмилаётганда сувга шўнғиганда ёки сузаётганда бурунга сув кириб ичга ўтиб кетади. Шунда харом сув ичга кирган хисобланадими?
2. Базида укаларимни ва кичкина болаларни чўмилишини томоша қилиб ўтирганимизда бассейнни сувлари кийимга сачрайди. Шу кийимда намоз ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом!
Басейннинг юза сатҳи 100газ(1 газ 46см) бўлса, унга тушган нажосат сувни нажосат қилмайди. Басейн доира шаклида ёки тўрт бурчак бўлишидан қатъий назар. Таҳминан 4.5метрга 4.5 метр. Агар тозаланиб турилса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!