Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга эҳсон қилишим жоизми?

22:38 / 26.10.2021 | Umar | 988

Ассалому алайкум! Мен мактабда дарс бераман. Мактабда янги ўқув йили бошланган куни менга дарс қўйилган эди. Ўша куни дарс ўтиш учун етарлича тайёргарлик кўрмаган эдим. Лекин ўша куни ҳамма синфларга мустақиллик дарслари бўлиб бизга дарс ўтмасдан кетавериш мумкинлигини айтишди. Аллоҳ таоло мени уялиб қолишдан асради. Кейин кунлар ўтиб бошқа бир куни дарс пайти оилавий иш билан рухсат сўраб дарсдан кетдим. Шу кунларни иккаласи учун ҳам оладиган пулим ҳалол эмасми ёки фақат бир кунникими? Ва шуни пулини масжидга шу ўқувчилар номидан деб ният қилиб, ажрини шу ўқувчиларга бергин Аллоҳ деб эҳсон қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гумон бўлгани учун ўша икки куннинг маошини камбағал кишиларга ўқувчиларнинг номидан ўзингиз савоб умид қилмай бериб юборинг. Ўзингиз ўша икки кунлик дарсларни ўқувчиларга таълим бериб қўйинг. Чунки ўқитиладиган дарс ва маълумотлар ҳам омонат бўлиб, уларни етказиш сизнинг зиммангиздаги бурч ҳисоланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat