Мухтарам Савол: Мен бир иш юзасидан иккиланиб нима қилишни билмай бошим қотди. Сўнгра Истихора қилдим ва менга аён бўлган ишни қилишга ахд қилдим. Лекин оиламдигилар бунга қаршилик қилишмоқда. Уларга истихора қилганимни ва шу иш мен учун афзали эканлигини, Аллоҳнинг ўзи кўнглимга солганини тушунтиришга ҳаракат қилсам ҳам тушунишмаяпти. Устоз, энди мен нима қилай, Аллоҳ мен учун афзалини қилишни буюрди деб ўша ишни қилайми? Ёки оиламдагиларни розилигини олишга яна харакат қилиб кўрайми. Агар рози бўлишмаса нима қилай. Оғир ахволда қолдим. Ўзимга қолса менга аён бўлган ишни тезроқ қилардим. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.