Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир дўстимга яқин кишиси ўзи шуғулланаётган тери савдоси ишини сен шу ишни ўзинг юргаз деб топширибди, у дўстим менга шу ишни бирга қилайлик деб қолди. Мендан нима ёрдам десам, фақат харидор топиб сотиш. Мен ҳеч қандай пул қўшмайман, устоз қандай келишсам бўлади ёки шу ҳақда қайси китобингизда маълумот бор? Аллоҳ охиримизни хайрлик қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз иш билан қўшиласиз. Яъни, қилган ишингизга ҳақ оласиз.