вараҳматуллоҳу ва баракотух Аллоҳ барчамизни тутган рўзаларимизни даргохида хусни кабул айласин. Утган Хайит байрамингиз муборак бўлсин. Аллоҳ илмингизни ва умрингизни зиёда килсин.
Сизга саволим бор. Маслахатингизга жудаям мухтожман. Мени углим 24 ёш. Олийгохни битириб сохаси буйича ишлаяпти. Уни уйлантирайлик десам адаси кунмаяптилар. Шу даражада қаршилик киляптиларки углимни чакириб агар мен айтган мухлатгача уйлансанг сени ок қиламан дейишгача бордилар. Вахоланки адасидан хеч канча маблаг кетмайди чунки тўй харажатларини Аллоҳ кодир этганича узим жамгариб куйганман. Углимни уртоклари кетма кет уйланяпти уни ҳам уйлангиси бор. Лекин адасидан утолмаяпти. Бундан ташкари яқинда яна бир уйланишдан оғиз очганимда агар мен рухсат бермагунимча уйлантирсанг сени талок углинг ок қиламан дедилар. Мен нима қилишни кандай юл тутишни билмаяпман. Йиглаб Аллоҳдан эримга инсоф сўраб дуо килаяпман. Истихора намозини укиб ҳожатимни равон бўлишини сураяпман. Рамазонда хатм қилиб Аллоҳдан дунё ва охиратда хайрли окибат сўраб илтижо қилдим. Эримга хеч кимни хатто кайнонамни ҳам гапи утмаяпти. Уйлантиришдан гап очган одамни талаб ташлайдилар. Эрим алхамдулиллах 6 йилдан бери намоз укийди лекин шариатни тушунмайдилар. Саволим эрим айтган талок ва ок қилишга шариат кандай карайди. Илтимос Ҳазрат юл курсатинг жавобингизни интизорлик билан кутамиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
У киши айтган ишни, яъни ўғилни уйлашни қилинмаса, талоқ ҳам, оқ қилиш ҳам бўлмайди. Сиз эрингизни йўлга соладиган одам топинглар. Дўстларидан ёки ҳурматини қиладиган домлалардан. Ўшалар кўндирсин.