Ассалому алайкум! Мен маляр устаман саволим шундайки бир тўйхонада намозхона қилиб бердим, Мадинадаги масжид сурати чиқарилган эди, фотоабой бўлиб одам суратлари йўқ эди. Эндига келиб билинар билинмас одам суратлари кўриниб қолди. Бир қарашда билинмиди, қибла тамонда. Энди нима қилса бўлади, мен ўзим холис қилиб берятувдим. Энди уйга қайтябман намоз ўқиганлара зиён етмидими?
– Ва алайкум ассалом! Юзи кўринмаса, билинмайдиган даражада бўлса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!