Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтириб намоз ўқиш

19:38 / 23.02.2020 | Musiddin | 660

Ассалому алайкум! Менинг энам 70дан ошганлар. Лекин анча йиллардан бери ўтириб диванга жойнамозни ёзиб сажда қилиб намоз ўқийдилар, чунки эсимни таниганимдан бери оёқлари оғрийди. Шу сабаб ҳатто кўчага чиқиб қолсалар оёқлари анча оғриб қолади. Энажонимни шунча йил намоз ўқиганлари ботил бўлиб қолмаганми? Улар 5маҳал туриб намоз ўқий ололмайдилар деб ўйлайман. Шу ҳолатда улар қандай ўқишлари керак. Руку саждаларини қандай қилиш керак. Ёки шу йўсинда давом этишлари керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўтириб ўқишлари жоиз, лекин такбири улони тик туриб бошлаб, қолганини ўтиришлари керак. Рукуъ ва саждани ишора билан адо қиладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat