Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намоз

14:33 / 14.07.2022 | Allayar | 954

Ассалому алайкум! Биз талабамиз ва уйимиздан 190-200 км узоқда жойлашган ўқишда ўқиймиз ва бу ерда бизни квартирадамиз. Бу ерда 5 йил ўқиймиз бу ерда намоз ўқиш учун тўлиқ имконятимиз бор. 1). Биз бу ерда 15 кундан кам муддатга келганда намозимизни қаср ўқиймизми ёки бизни бу яшаётган жойиниз ватани мислий хукмидами? Биз уйга 2 ёки 3 ҳафтада бориб келишимиз мумкин. 2). Илтимос ватани аслий ва ватани мислий хақида малумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қаср ўқийсиз. Ватани мислий деган тушунча йўқ.

2). «Ватани аслий» – «аслий ватан» деганда туғилиб ўсган ва умрининг охиригача яшашни ният қилган ёки ўзига ватан тутиб, умрининг охиригача ўша ерда яшашни ният қилган юрт англанади. Бунда мазкур ерда оила қуриши шарт эмас.

Иқома ватани – вақтинчалик яшаш макони. Унда мусофирнинг аҳли бўлмайди, ҳамда у бу ерда ўн беш кун ва ундан кўп яшашни ният қилган бўлади.  Валлоҳу аълам! 

 Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/598


Топ рейтинг www.uz Openstat