Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуойибад жоизми?

01:20 / 06.01.2014 | mumin muxlis | 2901
Шайх ҳазратлари, бир дўстимнинг тўйидан кейин, саломига бордик. У ерга дўстларимиз ва куёвнинг қариндошлари бордик. Одатда бизнинг дўстлар ичида ундай жойларда ароқ вино ичилмасди суҳбатлашиб қайтардик. Куёвнинг қариндошлари “мазза қилиб ичамиз” деб борган экан. Ўтирдик. Озгина вақтдан кейин ароқ келтиришни сўрашди “йўқ” дедик. Кейин барибир олиб келишди ва мехмонлардан бири очишни бошлади. Табийки биз дўстлар билан “очманг, ичманглар” дедик. Улар “битта хеч нарса қилмайди” дейишди. Биз кўнмадик, дўстларимиз ичида 3 киши қаттиқ туриб олдик. Улар зарда қилиб ,бошқа хонага кўтариб чиқиб кетишди ва ўша хонада роса ичиб, бизни ёмонлашибди, аниқроги мени. Уларнинг асосий бошчиси, бизнинг қўшнимиз. Мен дўстларимиз ичида кўпроқ масжидга борар эдим, ҳаммага ёмонлашибди. Эртасига халиги қўшним, менга шундай деди: “Сен ёшсан, жим юр ундай жойларда. Ёмонликга олса ҳат ёзиб “ваҳҳоби” деб бериб юборса кунингни кўрасан” деб, шунга ўхшаш гапларни кўп гапирди. Савол шундан келиб чиқиб, ўша кимсаларга дуойи бад қилсам бўладими? Аллоҳ таоло бизлар учун сизни умрингизни узоқ қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади. Аммо уларга инсоф ва тавфиқ ҳамда ҳидоят сўраб дуо қилган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat