Мен машинамни викупга сотдим. Биринчи тўлови 2 миллион сўм, қолган пулини ҳар ой 700 минг сўмдан беришга келишдик. Келишувга кўра 2 миллион берди, бир ойдан сўнг машина носоз экан, деб машинани қайтариб олиб келди ва 2 миллион сўмни ҳам талаб қилябди. Савол: 2 миллионни қайтариб бермасликка ҳаққим борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай масалалар жонли суҳбатда ҳал қилинади. Мол талаш ишларида бир тарафнинг гапи билан ҳукм чиқариб бўлмайди.