Ассалому алайкум! Ҳозирда мен Ар Риёд шахрида ишлаяпман ва мен ишлаш учун Ал Ула шахрига бормоқчиман, лекин у жойга бориб ишлаш мумкинми? У ерга Аллоҳнинг балоси келган дейишди ва шқу тўғрисида маълумот берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган шаҳар Ҳижр ерларига кирса бормаганингиз яхши чунки ҳадисларда Ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижрдан ўтаётиб: «Ўзларига зулм қилганларнинг ерига кирманглар, тағин уларнинг бошига тушган мусибат сизларга ҳам тушмасин. Йиғлаган ҳолда кирсангиз, майли», дедилар. Сўнг бошларини ўраб олдилар ва тез юриб, водийдан ўтиб кетдилар». Валлоҳу аълам!