Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон топшириб хақ олиш

15:43 / 19.10.2021 | Surayyo Binti nur | 1134

Ассалому алайкум! Мен Хоразмданман хозирда тошкентда Унверситетда укийман тадабаман саволим куидагича: 1. Бизнинг укишга кон олишга келишади касалларга куйиш учун кунгиллилар кон беради мен хам эхсон сифатида кон топширмокчи эдим билсам кон топширгандан кейин эвазига кон купайтириш учун деб 2кг шакар канд бераркан текинга ва кон топширганларга 3 та анализ текин экан (гемоглабин, кон гурухи ва яна нимадирни аниклаш), агар мен эхсон ниятида борсаму улар шуларни такдим килса мен конни сотган хисобланиб гунохкор булиб колмайманми деб хавотирман майли шакарни олмайман хам аммо анализ жавобларини холасак холамасак беради бу анализлар бошка ерда пулликлишини инобатга олсак мен бу жавобдарни олиш мен учун халол буладими? Мен эхсонни ният килиб борсам буладими? 2. Мен укишда хам шариатимиз буйургандек кенг ва ёпик кийинаман укишда муаммо булмаслиши учун очик ок рангли ёки форма сифатида тасдиклангандек кийимларни хижобимга мослаб узунларидан кияман аммо охирги вактларда деканатга куп чакирадиган кенг узун кийимларимга каршилик билдирадиган булишган ахир форма кийяпманку десам бошкаларга ухшаб кийинг дейди бошкалар сонидан киядику деб бироз тортишиб колдим кейин конун чиккан румолни оркадан уранг бу конун буйрук булмаса укишдан четлаштириласиз 1 курсда ички коидаларга амал киламан деб имзо куйиб бергансиз деди буйнизни очиб куйинг деди бундай килолмайман узр деб яхши муомила билан тушинтирдим деканатга учрашдим рухсат берилганку ромолга десам ички коидани рухсат йуклигини укиб берди кейин ундай булса мени онлине тизимга утказиб беринг уйда укийман дедим рухсат йук деди бошим котган хар кун укиш олдида туришади бу холатда иш жиддийлашмагунча жим бориб келиб юраверсаммикан ёки бирор жойга арз килсамми хукукимни химоя килиб деб уйлаяпман ёши катта ва илмли инсонларнинг маслахатига мухтожман устозлар илтимос саволимни беэтибор колдирманг


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қон берганингиздан кейин сизга қон бўлишига бирон таом беришса, олишингиз мумкин. Агар анализни ҳам ўзлари қилиб беришса, жоиз. Сиз чиройли ахлоқ билан муомалада бўлинг, исломни гўзаллигини шу йўл билан англатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat